Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

раъйдаги зиддиятдан келиб чиққан, нақл қилинган нарсадаги ихтилофнинг натижаси эмас. Бинобарин, лафз луғавий маънони англатади. раъй лафзнинг маъносидан эмас, жумланинг мазмунидан келиб чиққанда нима дея оласиз?!. Шунинг учун улар лафзнинг маъносидаги каби оятларнинг маъносида ҳам турли хил тафсир қилишган. Саҳобаларнинг, айниқса машҳур муфассирларини бирма-бир текширилса, улар тафсирда раъйга таянганликлари аён бўлади. Лекин уларнинг айримларида раъй орқали тафсирда қийинчиликка учраб, нақл қилинган нарса билангина чекланганига сабаб, уларда тафсир воситалари мукаммал бўлмаганидир, бу воситалар шарҳланаётган арабий лафзларни, оят нозил бўлган воқеаларни билишдир. Лекин Қуръонни тушунишда қийинчилик бўлган дегани эмас, чунки Қуръон инсонлар тафсир доирасида чекланиб қолишлари учун эмас, тушунишлари учун нозил бўлган. Бу хусусда келган нусусларга мурожаат қилинса, қийинчиликнинг сабаби аниқ кўринади. Саид ибн Мусайябдан ривоят қилинганки, ундан Қуръондан бирор нарса сўрашса: «Мен Қуръондан ҳеч нарса айтмайман», дер экан. У Қуръондан ўзича гап айтишдан сақланарди, лекин Қуръондан раъй орқали гап айтишни қайтармасди. Ибн Сирийн айтганки: «Мен Абу Убайдадан Қуръондан бир нарса сўраган эдим, у: «Оллоҳдан қўрққин! Доимо тўғриликни маҳкам тут. Қуръон нималарда нозил бўлганини биладиганлар ўтиб кетдилар», деб жавоб берди». Маълумки, Абу Убайда улуғ саҳобалардан. Бу тўғриликни маҳкам ушлашни ва Қуръон нозил бўлган нарсаларни билишни талаб қиляпти. Қуръондан гап айтишдан бунчалик қўрқиш ва қийинчиликнинг сабабини Абу Убайда «...тўғриликни маҳкам ушла, Қуръон нималарда нозил бўлганини биладиганлар ўтиб кетдилар», деган сўзи билан баён қилиб қўйди. Агар тўғриликни маҳкам ушлайдиган ва Қуръон нималарда нозил бўлганини биладиган кимса топилса, шубҳасиз у Қуръондан ўз раъйини ва ижтиҳодини айтади. Шуларга биноан, саҳобалар икки қисмга бўлинади - ўз раъйи билан Қуръондан гап айтолмайдиганлари ва Қуръондан ўз раъйини айтадиганлари дея олмаймиз. Аксинча, саҳобалар Қуръондан ўз раъйларини айтганлар. Улар Қуръон оятларини баён қиладиган жумлалар ва тафсир ҳақида аниқ илмга эга бўлмай туриб, Қуръондан ўз раъйини айтишдан қўрққанлар. Тобеинлар ҳам шундай бўлганлар. Лекин булардан кейин келган кишилар бу сўзлардан хабар топдилар ва уларни Қуръондан гап айтишдан огоҳлантиришяпти деб тушундилар ва гап айтишдан қўрқдилар. Бошқа одамлар келиб, саҳобалар Қуръонни раъй орқали тафсир қилишганидан воқиф бўлдилар ва раъй орқали тафсир қиламиз, дейишди. Шундан кейин тафсирда олимлар икки қисмга бўлиндилар: раъй орқали сўз айтишдан қийналган ва нақл қилинган нарсага кифояланганлар ҳамда Қуръондан раъй орқали тафсир айтадиганлар. Аммо саҳобалар ва тобеинлар икки қисмга бўлинмаганлар, балки Қуръондан ўзлари билган раъйларни ва нақл қилинган нарсаларни гапирганлар ва билмаган нарсаларини айтишдан сақланганлар ҳамда илмга таянмай, Қуръондан раъй айтишдан эҳтиёт бўлганлар.

 

3. Исроилиётлар. Яҳудий ва христианлардан айримлари Исломга кирган бўлиб, улар орасида Таврот ва Инжил олимлари бор эди. Кўпгина яҳудийлар

 

200-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260